Мухлисларимиз ҳар куни Равшан Эрматов ҳақида камида битта хабар ёки янгилик киритилишига ўрганиб қолишибди шекилли, бугун ҳам ҳамюртимиз ҳақида бирорта янгилик талаб қила бошлашди. Интернет оламини кезарканмиз, Россиянинг "Комсомольская правда" нашрида ўтказилган сўровномага кўзимиз тушиб қолди. Сўровнома "ЖЧ-2010нинг энг ёрқин иштирокчиси ким?" савол остида ўтказилган.
Сўровнома натижаларига кўра, ҳамюртимиз Равшан Эрматов бешинчи ўринни эгаллади. Ҳакамимиз иштирокчиларнинг 4,4% овозини йиғишга муваффақ бўлган. Биринчи ўринни эса Марадона (57,1%) эгаллаган бўлса, вувузела чаладиган мухлислар кўп овоз тўплаш бўйича иккинчи бўлди. Учинчи ва тўртинчи ўринларда Криштиану Роналду ва Мессилар қайд этилишган.